Қирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбаев Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевга мамлакат шарқий қисмида Мудофаа Вазирлигининг вертолёти ҳалокати билан боғлиқ нохуш вазият юзасидан таъзия билдирди.
Алмазбек Атамбаев мактубида ўзи ва Қирғизистон халқи номидан фалокат қурбонларининг оилаларига чуқур ҳамдардлик изҳор этган.
Аввалроқ, Фарғона вилояти ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлигига қарашли Ми-171 вертолёти режа асосида парвоз қилаётган чоғида ҳалокатга учраганлиги ҳақида хабар эдик. Фалокат натижасида 3 нафар экипаж аъзоси ва 6 нафар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиси қурбон бўлди. Авиаҳалокат сабабларини ўрганиш бўйича коммисия ташкил этилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди