Навоийда инсонлар ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ЙТҲда ҳалок бўлган эр-хотиннинг яқинлари маълум қилди.
Уларга кўра, ҳолат 2025 йил 1 январ куни соат 18:30 лар атрофида Қизилтепа туманининг Ўртақўрғон маҳалласи ҳудудида содир бўлган. С. исмли ҳайдовчи маҳалланинг Янгиланиш кўчаси бўйлаб ўтган йўлда Nexia машинасини бошқариб кетаётиб, 1971 йилда туғилган Н.Я. ҳамда унинг 1976 йилда туғилган турмуш ўртоғи Н.У.ни уриб кетган.
ЙТҲ оқибатида эр-хотин оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган. Уларнинг 3 фарзанди бўлган.
Марҳумларнинг яқинлари ҳолат юзасидан тегишли органларнинг ҳаракати суст бўлаётганлигидан норози.
“Ҳайдовчи маст ҳолатда бўлган. Қолаверса, машинани катта тезликда бошқарган. Шунингдек, ҳолат содир бўлганида биринчи ёрдам кўрсатмаган.
ЙТҲ содир бўлганига 3 кун бўлди. Бироқ ҳозирча ҳеч қайси орган ходими марҳумларнинг оиласидан хабар олиб, фарзандларига кўрилаётган иш юзасидан тушунтириш бермади. Нима бўлаётганидан хабаримиз йўқ. Балки тергов ҳаракатлари олиб борилаётгандир. Тўғриси, иш “ёпди-ёпди” қилиб юборилишидан хавотирдамиз”, дейди марҳумларнинг Kun.uz журналисти билан гаплашган яқини.
Ҳайдовчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланганми ёки йўқ, маълум эмас. Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ ҳозирча ҳолат юзасидан муносабат билдирмади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистон U20 термаси Саудия Арабистонига мағлуб бўлди
Камбэк! 0:2 ҳисобини 3:2 га айлантирган «Милан» Италия суперкубогини қўлга киритди
Чекишни ташлашга ёрдам берадиган илова ишлаб чиқилди
Башар Асадга Москвада суиқасд уюштирилгани маълум қилинди
Нукус шаҳрида маст аскар 6 кишини пичоқлаб ташлади
2024 йилнинг энг яхши спортчиси маълум қилинди
2025 йилдаги ижара ставкаси бўйича янги қоидалар
Жанубий Кореяда содир бўлаётган муаммоларнинг асл сабаби нима?