Фото: Telegram / Расул Кушербаев
Бухорода крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузгани учун 17 ёшли ўсмирга жиноят иши қўзғатилганди. Расул Кушербаевнинг маълум қилишича, ушбу жиноят иши терговчининг қарорига кўра ҳаракатдан тугатилди.
Унга нисбатан Жиноят кодексининг 278-8-моддаси (крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузиш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилганди. ИИВ ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов жиноят ишида гумонланаётган 17 ёшли З.М. 7 ой давомида “Бинанс” платформасида 4 мингдан ортиқ 34 миллиард сўмлик шубҳали воситачилик операцияларини амалга ошириб, воситачилик ҳақи ундириб келганини маълум қилганди ва буни виртуал “валютчик”лик деб атаганди.
Терговчининг қарорида келтирилишича, З.М. унга қўйилган айблов тугатилишида қилган иши ижтимоий хавфли эмаслиги, айбига тўлиқ иқрорлиги ва пушаймонлиги, оилавий аҳволи ва ҳоказолар инобатга олинган.
“Жиноят процессуал кодексининг 84-моддаси 5-қисми, 2-бандига асосан ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этган шахс, айбини бўйнига олиш тўғрисида арз қилган, чин кўнгилдан пушаймон бўлган, жиноят очилишига фаол ёрдам бергани сабабли унинг айблилиги ҳақидаги масалани ҳал қилмасдан туриб, ҳаракатдан тугатилсин”, дейилади қарорда.
“Аслида, терговчиларда мана шундай ваколат ҳам бор. Ҳаммани ҳам судгача судраб жавобгар қилиш шартмас”, деб ёзди Расул Кушербаев.
Жиноят иши ҳаракатдан тугатилиши билан бирга, унга 14 декабрь куни эълон қилинган айблов олиб ташланди ва шу куни унга қўлланган шахсий кафиллик эҳтиёт чораси бекор қилинди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тадбиркорнинг қарзини тўламаган ташкилот мулкларидан айрилиб қолиши мумкин эди
АПЛ клуби Абдуқодир Ҳусановга ҳаммадан кўпроқ нарх таклиф қилди
Қандай қилиб 21 ёшли Аббосбек Файзуллаев РПЛ юлдузига айланди?
Навоий вилоятида Nexia уриб кетган эр-хотин вафот этди
Трамп сайловдаги ғалабасидан кейин донорлардан қарийб 200 млн доллар тўплади
Навоий ИЭСдаги 12-сонли трансформаторда ёнғин содир бўлди (видео)
Лицензия олмасдан одамларни Умрага юборган фирмаларга чора кўрилди
Таҳлил: Абдуқодир Ҳусанов Франция ва Англия ҳимоя “қироллари”дан зўр бўлиб чиқди!