
Бугунги кунда оилада эр-хотиннинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига амал қилмаслиги аксарият ҳолларда низоларга сабаб бўлаётгани ва охир-оқибат нотинчлик ортидан айрим фарзандлар отасиз ёки онасиз улғайишга мажбур бўлаётгани рост.
Бугунги кунда Бюро ходимлари ҳам савобли ишга қўл уриб, имкони борича оилаларни яраштиришга ҳаракат қилишмоқда.
Жумладан, Фуқаролик ишлари бўйича суднинг ижро варақасига асосан Қ.П. ҳисобидан У.П. фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш бўйича ижро ҳужжати бюронинг Янгиобод тумани бўлими иш юритувига келиб тушган.
Давлат ижрочисининг ҳаракатлари билан томонларга тўғри ҳуқуқий тушунтиришлар бериш натижасида оила қайта тикланиб, ижро иши амалда тамомланди. Натижада норасида бола ота-онасининг меҳрига тўйиб ўсадиган бўлди.
Бюронинг Янгиобод тумани бўлими томонидан бу борадаги ишлар мунтазам давом эттирилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар