Фото: Ижтимоий тармоқлар
Андижон вилояти Марҳамат туманидаги хонадонда 3 январ куни газ чақнади, оқибатда бир киши вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.
Соат 03:00 лар атрофида Шомат маҳалласи Ипак йўли кўчасида яшовчи фуқаро хонадонининг ётоқхона қисмида қўлбола усулда қурилган иситиш печини ёқмоқчи бўлиб, гугурт чаққан вақтида хонага тўпланган табиий газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш юз берган.
Оқибатда ушбу хонада бўлган хонадон эгаси танасининг 90 фоизи, турмуш ўртоғи танасининг 35−40 фоизи, ўғли танасининг 20−30 фоизи, қизи танасининг 70 фоизи қисми куйиш ташхиси билан туман ШТТЁБга ётқизилган.
Ҳодиса жойига туман прокурори в.б., туман ИИБ бошлиғи, туман фавқулодда вазиятлар бўлими, Марҳамат тумангаз таъминоти филиали масъул шахслари ва тезкор тергов гуруҳи чиқиб процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Ҳозирда жабрланувчилардан хонадон эгаси ва унинг ўғли туман ШТТЁбда даволанаётган бўлса, хонадон эгасининг турмуш ўртоғи Андижон шаҳрида жойлашган РШТТЁИАМда даволанмоқда ва жабрланганлардан вояга етмаган қиз олиб борилган тиббий муолажаларга қарамасдан 4 январ куни вафот этган.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва сифатли олиб борилишини таъминлаш мақсадида туман прокуратураси томонидан жабрланувчиларга нисбатан суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дунёнинг энг бой одами "Ливерпуль" клубини сотиб оладими?
Қозоғистонлик жарроҳлар 4 ёшли боланинг ичакларидан 39 та магнит шарни олиб ташлади
Оқтовда қулаган самолётнинг "қора қути"лари расшифровка қилинди
"Барселона" Хон Мин Сонни текинга қўлга киритмоқчи!
“Барселона” шов-шувли супертрансфер учун Рафиньяни “қурбон” қилади(ми?)
Япониялик олимлар умрни узайтирувчи мевани аниқлашди
Ҳар сафар ҳаракат қилганимда мағлуб бўлдим... Нега менга омад кулиб боқмайди?
КХДР «сосискали шўрва» учун одамларни лагерларга юборишни бошлади