Ўзбекистонда аҳолининг кундалик ҳаётига экологик тамойилларни сингдиришга қаратилган “Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилади. Бу – 2025 йилги давлат дастури лойиҳасида кўзда тутилган.
“Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати доирасида қуйидагилар назарда тутилмоқда:
- бир сутка давомида камида 10 минг қадам юришни тарғиб қилиш;
- юқори кўрсаткичларга эришганларга “Экофаол фуқаро” мақомини бериш ҳамда улар учун давлат хизматларидан фойдаланишда 10 фоиз чегирма ва давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган банкларда истеъмол кредитини олишда чегирма тақдим этиш;
- оиланинг барча вояга етган аъзолари “Экофаол фуқаро” мақомини олганда, ушбу оилага “яшил оила” мақомини бериш ҳамда уларга ҳар йили лотерея орқали 14 та электромобил бериш;
- аҳолисининг ярми “яшил оила” мақомини олган маҳаллаларда “Энг тоза маҳалла” ва “Энг яшил маҳалла” танловларини ўтказиш ва ғолиб бўлган маҳаллалар жамғармасига болалар майдончасини қуриш, яшил боғ яратиш ҳамда чиқинди йиғиш майдончаларини қуриш ва чиқинди контейнерларини ўрнатишга 500 миллион сўм ажратиш.
Юқоридагиларни назарда тутувчи электрон платформа 2025 йил 1 июнгача ишга туширилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда пиёда юрганларни мукофотлаш тизими 2021 йил март ойида ҳам йўлга қўйилганди. Ўшанда 1hls.uz платформаси ишга туширилиб, шу орқали кунига 10 минг қадамдан ортиқ юрган фуқароларга 3 минг сўмдан тўлаш бошланган эди. Лекин кўп ўтмай, 2022 йил январида бу жараён тўхтатиб қўйилганди.
2022 йил май ойига келиб, жамоатчилик пиёда юрганларни мукофотлаш ими-жимида бекор қилиб юборилганидан хабар топганди.
Ўшанда пиёда юрувчиларга платформада ҳисобланган пул мукофотларининг бир қисми охир-оқибат тўланмай қолган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Интернетдаги ахлоқсиз ва қонли батллари орқали машҳур блогерларни қўллаётганлар кимлар?
Гулнора Каримовага қарашли бўлган “Сижжак” дам олиш маскани Касаба уюшмасига берилди
2025 йил 1 майдан бошлаб “Тоза қўллар” дастури амалга оширилади
Янгийўлда экология инспекторларини калтаклаб кетган шахслар қидириляпти
Озиқ-овқат маҳсулотлари таркибидаги трансёғларни аниқлаш бошланади
Қамчиқ довонидаги захира йўлда қор учгани чиққан 2 киши вафот этди
Ўзбекистонда машина ўғирланиши ҳолатлари ортиб бормоқда: ҳайдовчиларга қандай чоралар тавсия этилмоқда?
2025 йилда Аи-80 бензини сотуви чекланиши мумкин