12:35 / 10.01.2025
39

ФВБ бошлиғи 160 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди

ФВБ бошлиғи 160 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди
Фото: Видеодан кадр
Наманган вилояти Поп тумани фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи тезкор тадбирда қўлга олинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Маълум қилинишича, бўлим бошлиғининг оила аъзоларига туман ҳокимининг 2021 йил феврал ойидаги қарори билан лимон етиштириш учун иссиқхона ташкил этиш мақсадида 2 гектар ер майдони ажратиб берилган. ФВБ бошлиғи ушбу ер майдонини мансабдор танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш ҳамда у ерда коттеж типидаги уй-жойлар қуриши учун рухсат олиб бериш эвазига 160 минг доллар олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушланган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (Фирибгарлик) 4-қисми “а” банди ва 28, 211-моддаси (Пора бериш) 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани ФВБ тезкор бўлинмаси бошлиғи ҳам 7 минг доллар билан ушланган. У ушбу пул эвазига Гулистон шаҳрида яшовчи 30 ёшли фуқарога уни ўзининг мансабдор танишлари орқали шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлимига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган.

Бўлинма бошлиғига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Самарқанд вилояти ИИБ тезкор ходими 10 минг доллар билан ушлангани хабар қилинганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият