Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси фуқароларга пенсияга чиқишда муаммога учрамаслик учун нима қилиш кераклиги юзасидан тавсиялар берди. Жамғарма, шунингдек, мамлакатдаги пенсия билан боғлиқ асосий қоидаларни эслатиб ўтган.
Кимларга пенсия тайинланади?
Ёшга доир тўлиқ пенсия эркакларга 60 ёшга тўлганда ва 25 йил иш стажига, аёлларга 55 ёшга тўлганда ва 20 йил иш стажига эга бўлган тақдирда тайинланади. Бундан камроқ (камида 7 йил) иш стажига эга бўлганларга тўлиқсиз пенсия тайинланади, яъни пенсия камроқ ҳисобланади.
Иш стажига нималар киради?
Пенсия тайинлашда расмий ишлаб, иш ҳақи ҳисобланган даврлар, якка тартибдаги тадбиркор, ўзини-ўзи банд қилган ёки хорижда ишлаган шахс сифатида Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўланган даврлар иш стажига ҳисобланади.
Пенсия жамғармасининг эслатишича, аёлларда расмий ишлаб, иш ҳақи ҳисобланган ва якка тартибдаги тадбиркор, ўзини-ўзи банд ёки хорижда ишлаган шахс сифатида ижтимоий солиқ тўланган даврлари жами 20 йил бўлганда 54 ёшдан ёшга доир пенсияга чиқиш имтиёзи мавжуд.
Бунда, юқоридаги даврлар учун камида 7 йил иш стажига эга бўлганда фуқаронинг ҳарбий хизмат, олий ўқув юртидаги кундузги ўқиш ҳамда бола парвариши учун таътилда бўлган (ҳар бир бола учун 3 йил, жами 6 йилгача) даврлар ҳам умумий иш стажига қўшилади.
Пенсияга тайёргарлик қандай амалга оширилади?
Пенсия тайинлашда фуқаронинг расмий ишлаган даври ва солиқ тўланган иш ҳақи (даромади) инобатга олинади. Яъни, фуқаро расмий ишлаб, расмий даромад олган сари йилма-йил пенсияга ҳуқуқи шаклланиб боради.
«Демак, ҳар бир фуқаро иш фаолияти ва даромадини расмийлаштириш орқали пенсияга тайёргарлик кўриб боради», — дея қайд этган Пенсия жамғармаси.
Жамғарма юқори миқдорда пенсияга чиқиш учун пенсия ёшига яқин қолган фуқаролар, шунингдек, ёшлар қуйидаги тавсияларни берган:
- Биринчидан, меҳнат фаолиятингиз расмий шаклда кетаётганлигига, ишлаётган ташкилотингизда сизга иш стажи ёзиб борилаётганлигига ишонч ҳосил қилинг. Буни мустақил равишда my.gov.uz портали орқали текшириб олиш мумкин;
- иккинчидан, иш берувчингиздан иш стажларингиз тўғрисидаги маълумотларни рақамлаштиришни талаб қилинг;
- учинчидан, ташкилотингиз томонидан сизга расмий шаклда иш ҳақи тўланаётганлигига эътибор беринг. Бунда, сизга ҳисобланган иш ҳақи, ҳақиқатан қўлингизга оладиган иш ҳақингиз, ушлаб қолинаётган даромад солиқлари, жамғариб борилаётган пенсия учун ўтказилаётган маблағлар ва бошқаларни доимий равишда текшириб боринг;
- тўртинчидан, агарда сиз норасмий шаклда фаолият юритаётган бўлсангиз, ўз-ўзини банд қилган ҳолда рўйхатдан ўтиб, Пенсия жамғармасига белгиланган тартибда ижтимоий солиқ тўлаб боринг. Бу орқали сиз иш стажингизни кўпайтириб борасиз;
- бешинчидан, пенсия қонунчилигига оид янгиликлар, маълумотлар билан мунтазам равишда танишиб боринг, киритилаётган ўзгариш ва қўшимчалардан хабардор бўлинг;
- олтинчидан, ҳозирда меҳнат фаолияти юритмаётган бўлсангиз, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимларига меҳнат дафтарчангиздаги маълумотларини рақамлаштиришни сўраб мурожаат қилишингиз лозим. Бунда, рақамлаштирилган маълумотларингизни my.gov.uz порталида кўришингиз мумкин.
«Меҳнат фаолиятингиз тўғрисидаги маълумотларни ҳозир рақамлаштириб қўйсангиз пенсияга чиқиш вақти келганда ортиқча овора бўлиб юрмайсиз. Юқоридаги тавсиялар асосида меҳнат фаолиятингизни олиб борсангиз, пенсия ёшига етганда пенсия таъминоти кафолатланади. Қўшимча маълумотлар, пенсияга оид ҳар қандай масала бўйича Пенсия жамғармасининг 1271 рақамли Call markazi орқали саволларингизга жавоб олишингиз мумкин», — дея қайд этган жамғарма. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Қидирувдаги автомашинанинг Навоий шаҳрида ҳаракатланганлиги аниқланди
UzAuto Motors компаниясига вақтинчалик раҳбар тайинланди
Ўзбекистонга импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар
“Мутлақо махфий”: Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд бўйиа жиноят иши судда кўрилмоқда
ФВБ бошлиғи 160 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди
Самарқанд вилояти ИИБ тезкор ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди
Амалдорларнинг коррупцияга мойиллиги текширилиши мумкин
18+: Интернетдаги ахлоқсиз ва қонли батллари орқали машҳур блогерларни қўллаётганлар кимлар?