
Мажбурий ижро бюроси Навоий вилояти бошқармасининг қидирув шўъбаси ходимлари томонидан ўтказилган тадбирлар давомида бир неча маъмурий жарималари мавжуд бўлган автотранспортларини жарима майдонига жойлаштириш чоралари кўрилмоқда.
Мисол учун, Бюронинг Қизилтепа туман бўлими иш юритувидаги қарздор З.М.дан жами 8 та 30,9 млн. сўмлик ЙҲХБ, зарар ва банк фойдасига кредит қарздорликларини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари юзасидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли “Cobalt” русумли автотранспорт воситасига қидирув эълон қилинган.
Тезкор тадбирлар натижасида мазкур автотранспорт воситаси Навоий шаҳар ҳудудида ҳаракатланиб юрганлиги аниқланган ва хатланиб, вақтинчалик сақлаш учун Қизилтепа тумани ИИБ ЙҲХБга тегишли бўлган жарима майдончасига жойлаштирилди.
Қарздорга жарималар ва қарздорликлар тўлангандан сўнг автотранспорт воситаси жарима майдонидан чиқарилиши, акс ҳолда мазкур автотранспорт воситаси аукцион савдолари орқали сотувга чиқарилиб, қарздорликни қоплашга йўналтириши ҳақида батафсил тушунтириш берилди.
Бу борадаги тизимли ишлар давом эттирилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар