15:48 / 11.01.2025
4

Ўзингизга тегишли бўлмаган ер участкаларини эгаллаб олманг...

Ўзингизга тегишли бўлмаган ер участкаларини эгаллаб олманг...
Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси иш юритувига Мирзо Улуғбек тумани Кадастр агентлигининг қарорига асосан, ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, шу жумладан ушбу ер участкаларига нисбатан қонуний ҳуқуқлари мавжуд бўлмаган ҳолда улардан фойдаланганлиги сабабли, қарздор Т.Ж.дан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 60-моддаси 2-қисмига мувофиқ 18 млн. 750 минг сўм маъмурий жарима ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

Бўлим давлат ижрочиси Қ.Шержонов томонидан қарздор фуқаро бир неча бор, қарор ижросини таъминлаши лозимлиги ҳақида огоҳлантирилган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида, қарор талаблари бажарилмагани боис, қарздор Т.Ж.га нисбатан 18 млн. 750 минг сўм маъмурий жарима қўлланилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият