15:46 / 13.01.2025
31

Янги қуриладиган уй-жойларга туташ ҳудудда ёмғир сувини йиғиш тизими ўрнатилади

Янги қуриладиган уй-жойларга туташ ҳудудда ёмғир сувини йиғиш тизими ўрнатилади
2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Маҳаллаларда сув тежовчи дарахтларни суғориш тизимлари барпо этилади.

Республиканинг 32 та шаҳарлардаги 64 маҳаллада қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
  • аҳоли хонадонлари эгалари томонидан дарахтларни ўз вақтида суғориши устидан жамоат назорати ўрнатилишини таъминлаш;
  • камбағал оилалар хонадонларида ёмғир сувини йиғиш, сақлаш ва суғоришга фойдаланиш тизимларини маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси ҳисобига молиялаштиришни рухсат этувчи меъёрни ишлаб чиқиш;
  • янги қуриладиган кўп хонадонли уй-жойларга туташ ҳудудларда ёмғир сувини йиғиш, сақлаш ва дарахтларни суғоришда фойдаланиш тизимини мажбурий ўрнатиш;
  • янги қуриладиган 12 метрдан баланд ва майдони 500 квадрат метр ортиқ биноларга туташ ерларнинг камида 25 фоизини кўкаламзорлаштириш тадбирлари қабул қилувчи комиссия таркибига Экология вазирлиги ходимларини киритиш.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият