Осиё ўйинлари-2026: Таэквондочимиз Светлана Саидовадан навбатдаги медаль!

Япониянинг Аичи ва Нагоя шаҳарларида давом этаётган 2026 йилги Осиё ўйинларида Ўзбекистон спорт делегацияси совринлар сонини оширишда давом этмоқда. Бу гал таэквондо WT бўйича миллий жамоа аъзоси Светлана Саидова шоҳсупага кўтарилди.
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, тажрибали спортчимиз мусобақани муваффақиятли ўтказиб, бронза медали соҳибасига айланди.
Яримфиналгача кечган шиддатли юриш
Мусобақада +67 кг вазн тоифасида даянга чиққан Светлана Саидова дастлабки босқичлардан бошлаб ишончли ҳаракат қилди ва рақибларини кетма-кет мағлуб этиб, яримфинал йўлланмасини нақд қилди.
Финал чиптаси учун кечган ҳал қилувчи баҳсда Саидовага Хитой вакиласи рақиблик қилди. Муросасиз ва кескин зарбаларга бой бўлган учрашувда ҳамюртимиз хитойлик спортчига имкониятни бой бериб қўйди.
Делегациямиз ғазнасига навбатдаги бронза
Шу тариқа, турнир регламентига мувофиқ, яримфинал босқичига қадар етиб келган Светлана Саидова +67 кг вазн тоифасида Осиё ўйинларининг бронза медалига эга чиқди ва Ўзбекистон делегацияси ҳисобини навбатдаги муҳим соврин билан тўлдирди.































Изоҳлар 0
…