Телеграм гурухларидаги «айланаётган» бу хабардан бахс авжига олиб мавзу доирасида ажиб воқеалар баёни кети узилмаяпти. Улар орасида энг хайратланарлиси, бўлган воқеанинг шохиди билдиргани: қайсидир бир вилоятда «Грин карта» ютиб олган йигитни уйига бир қизни онаси келиб «Қизимга уйлансанг 20.000 доллар бераман» деган. «Оила қуриш хам хисоб-китоб» орқали бўлмоқда» дея куюниб ёзган бир аёл воқеаси эса қуйидагича: Бир таниш аёл менга «Қизимга эр керак, ёнига қўшиб каптива машинасиниям бераман» деб бўлишибди. Яхши қиз бўлса аллақачон эр олган бўларди ва ота-онасини куни пул ёки машина қўшиб бераман деб юрмасди дея гурухдагилар фикр билдиришган.
Хорижда яшаётган ватандошлар орасида оила қуриш албатта қийин кечади ва ўз миллати билан оила қуриш учун юқорида биринчи келтирилган хабардек изланиш балки мантиққа унчалик зид эмасдир хам. Бироқ шундоқ хам хисоб-китоблик муносабатлар ва хусусан «альфонс»лар авж олаётган паллада оила қуришдек муқаддас тушуналарга манфаат қориштириб юбориш натижаси нима билан тугаркин?
«Номим оқланди, тўй кўрдим, хомиладорман, тамом ажрашсам хам бўлаверади» тушунчасида яшаётган қанчадан қанча эркатой қизларни кўряпмиз. Ота-онасига хам шу қулай, номи оқланди, хомиладор ё фарзандлик бўлдими тамом эр керакмас. Бахтчи? Тўкис бахти борми шуларнинг? Фарзандига ним атарбия бу? Келгуси зурриёдлари хам шу тушунчада ривожланиб шу тариқа умр кўрса, бора -бора ундайлар кўпаяверса… Ажралаётган кўп оилаларга эр керакмасдек бўлмоқда. Бир тарафдан ўз эркаклик нафсонияти ва ғурурини пулга алишган эркак кимга хам керак? Ўша фойдаланиб олган оилага хам керакмас! Хулоса ўзингиздан. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди