18:32 / 20.01.2025
62

Тошкентдаги шифохонада чақалоқнинг қўли кесилди. ССВ ҳолатга изоҳ берди

Тошкентдаги шифохонада чақалоқнинг қўли кесилди. ССВ ҳолатга изоҳ берди
Тошкент шаҳридаги 1-сон болалар клиник шифохонасига олиб келинган чақалоқнинг қўли кесилди. Соғлиқни сақлаш вазирлик операция унинг ота-онаси розилиги билан амалга оширилганини маълум қилди.

Аниқланишича, 2024 йил 9 декабрь куни соат 15:30 лар атрофида Шайхонтоҳур туманида яшовчи 2024 йилда туғилган қизалоқ Ҳ.Ж. ота-онаси томонидан Тошкент шаҳар 1-сон болалар клиник шифохонасига тана ҳароратининг кўтарилиши, йўтал, хириллаш, ҳансираш, безовталик ва ҳолсизлик каби шикоятлар билан олиб келинган.

Бемор зудлик билан навбатчи шифокор Н.Султанова томонидан тиббий кўрикдан ўтказилган. Дастлабки текширув давомида унга «шифохонадан ташқари пневмония» ташхиси қўйилган. Беморнинг аҳволи шифокорлар томонидан оғир дея баҳоланиб, дарҳол муассасанинг чақалоқлар ва чала туғилган чақалоқлар патологияси бўлимига госпитализация қилинган.

Шунингдек, бўлимда гематолог, ангиохирург, болалар жарроҳи, неонатал-жарроҳ каби тор соҳа мутахассислари томонидан ўтказилган қўшимча ва клиник тиббий текширувлар натижасида беморга «aсосий: сепсис. септицемия. Covid-19 этиологияли шифохонадан ташқари пневмония» асосий ташхиси ҳамда «туғма юрак нуқсони-бўлмачалараро тўсиқ нуқсони» касаллиги ва унинг асорати бўлган «нафас етишмовчилиги 1−2-даража, юрак-қон томир етишмовчилиги 1−2-а даражаси» ташхиси қўйилган.

Муассасада даволаниш вақтида қизалоқда «чап томонлама елка артерияси тромбоэмболияси, чап қўл ва чап қўл панжасида қон айланишининг 3-а даражали ўткир бузилиши, полиорган етишмовчилиги» кузатилган. Шу боис бемор ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида ампутация ўтказишга қарор қилинган ва ота-онасининг розилиги билан унда жарроҳлик аралашуви амалга оширилган.

Ҳозирда чақалоқнинг аҳволи стабил ҳолатда. Айни пайтда мазкур ҳолат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тўлиқ назоратга олиниб, вазиятга аниқлик киритиш мақсадида хизмат текшируви ўтказилмоқда. Якуний хулосалар бўйича жамоатчиликка қўшимча маълумот берилади, дейилади вазирлик ахборотида.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентдаги шифохонада чақалоқнинг қўли кесилди. ССВ ҳолатга изоҳ берди