Мажбурий ижро Бюроси Навоий вилояти бошқармасининг Қидирув шўъбаси ходимлари ҳамда бошқа вилоят бошқармалари ходимлари билан ҳамкорликда қидирувдаги қарздор шахслар ва уларнинг мол-мулклари турган жойини аниқлаш, уларга қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида мамлакат бўйлаб самарали ва тезкор қидирув тадбирлари амалга ошириб келмоқда.
Мисол учун, Зарафшон шаҳарда рўйхатда турувчи фуқаро А.С. алимент пулларини ўз вақтида тўламасдан доимий равишда яшаш манзилини ўзгартириб келганлиги сабабли, давлат ижрочиси томонидан унга нисбатан қидирув эълон қилинган.
Бюронинг Чирчиқ шаҳар бўлими ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбирлар давомида қарздор жорий йилнинг 14 январь куни Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ҳудудидан ушлаб келиниб, алимент мажбуриятини бажаришдан бўйин товлаб келганлиги оқибатида унинг йиғилиб қолган 131,9 млн. сўм алимент қарздорлиги юзасидан унга тўпланган ҳужжатлар нисбатан қонуний чора кўриш учун жиноят ишлари бўйича туман судига юборилиб, қарздорга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.
Ҳамкорлик учун Бюронинг Чирчиқ шаҳар бўлими ходимларига миннатдорчилик билдирамиз.
Ҳозирда, бу борадаги тезкор-қидирув тадбирлари давом эттирилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар