Ўзбекистонлик Мирфаёз Мирбобоев Spark машинасида Тошкентдан Европагача минглаб километр масофани босиб ўтди. У ўз сафарини Instagram’даги аккаунтида ёритиб бормоқда.
Мирбобоев машинасида Қозоғистон ва Россиядан ўтиб, Европанинг 15 та мамлакатига саёҳат қилиш ниятида эканини айтган.
У Европага етиб бориб, бир неча мамлакатни кезиб чиқишга улгурди. Хусусан, ижтимоий тармоққа жойлаган видеоларида саёҳатчи-блогер Латвия, Эстония ва Финландияни айланиб чиққанини кўрсатди. Таъкидланишича, Тошкентдан Финландиягача бўлган масофа унга атиги 600 долларга тушган.
Ҳозирда Мирбобоев Норвегияга етиб борган.
Узоқ масофага пиёда ёки битта транспортда сафар қилиш ўзбекистонлик блогерлар орасида трендга айланмоқда. Ушбу тренд 2024 йилда Instagram’да Why Shoha номи остида фаолият юритадиган йигитнинг Андижондан Қорақалпоғистонга пиёда сафаридан сўнг кенг оммалашди. Блогер Нукусгача бўлган масофани 52 кунда босиб ўтганини айтган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар