![Тошкентдаги икки туманда электр таъминоти вақтинча ўчирилади](/uploads/posts/2025-02/6_q-bl3njx2xjzxf35gy80bxfzmp3z5g.webp)
Фото: Тошкент шаҳар электр тармоқлари
7 февраль куни Юнусобод ва Чилонзор туманларида электр энергияси бўйича чекловлар киритилади.
Тошкентнинг Юнусобод ва Чилонзор туманларида электр таъминоти вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» хабар берди.
Қайд қилинишича, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш, электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида, 7 февраль куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
- Юнусобод тумани: «Обод», «Отчопар-1» ҳамда «Отчопар-2» маҳалласи айрим ҳудудларида соат 00:00 дан 06:00 гача;
- Чилонзор тумани: «Катта Чилонзор-2» маҳалласи айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 16:00 гача.
Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши, электр таъминоти эртароқ тикланиши мумкинлиги ҳам билдирилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар