![Марказий банк 10 та банкни жаримага тортди](/uploads/posts/2025-02/5677a104a6_1537428936_1_7crgevwl1oiuzo7aqjyjdw-1600x900.webp)
Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан 2025 йилнинг январ ойидаги йиғилишларида 44 та масала кўриб чиқилди, деб хабар беради регулятор матбуот хизмати.
Қайд этилишича, йиғилишда рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида 36 та масала кўрилган. Бундан ташқари, кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатига оид 8 та масала – Марказий банкнинг кўрсатмалари ва пруденциал меъёрлари талабларининг бажарилиши, тижорат банклари, микромолия ташкилоти ва тўлов ташкилотларида ўтказилган ўрганиш ҳамда «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонун талабларига риоя қилиниши ҳам муҳокама қилинган.
Марказий банк томонидан ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган камчиликлар, жумладан, Марказий банкнинг кўрсатмалари ва қонунчилик талабларига риоя қилмагани учун 1 та тўлов тизими оператори чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилган.
Шунингдек, амалдаги қонунчилик, Марказий банк томонидан ўтказилган ўрганиш ва инспекция текширувлари давомида аниқланган қоидабузарликлар учун 10 та банкка нисбатан жарима санкцияси қўлланилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар