
SNG.Today оммабоп сайтида "Ўзбекистонда "яшил" энергия улуши 26 фоизга етказилади" сарлавҳали мақола эълон қилинди. Нашрда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида "Атроф-муҳитни асраш ва "яшил" иқтисодиёт" йили давлат дастури лойиҳаси юзасидан ўтказилган йиғилиш тафсилотлари қаламга олинган.
Мақолада ёзилишича, охирги уч йилда жойларда 3,5 гигаваттли 16 та йирик қуёш ва шамол электр станциялари ишга туширилди, 35 та кичик ГЭС қурилди, қуёш панеллари ўрнатган хонадонлар 60 мингдан ошди. "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида дарахтлар экилиб, боғлар яратиляпти.
"2025 йилда мамлакат энергетика тизимида "яшил" энергия улушини ҳозирги 16 фоиздан 26 фоизга етказиш режалаштирмоқда. Бунинг учун яна 3,5 гигаваттли 16 та йирик қуёш ва шамол станцияcи, 160 мегаваттли 5 та йирик ГЭС ва 1,8 гигаваттли энергия сақлаш қувватлари ишга туширилади", – деб ёзади "SNG.Today".
Қайд этилишича, Ўзбекистон раҳбари бунга қўшимча яна 1 гигаватт қувватли лойиҳаларни шакллантириш бўйича кўрсатма берди. "Шунингдек, давлат корхоналари, саноат ва хизмат кўрсатиш мажмуалари ҳамда хонадонларда қуёш панеллари ўрнатишни рағбатлантириш давом эттирилади. Бу учун 2 триллион сўм кредит ажратилади", дейилган мақолада.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар