
Фуқароик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро судининг қарорига асосан қарздор “Сирдарё У.О.” МЧЖдан корхонанинг ишчи ходимлари фойдасига ойлик иш хақларини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича Мажбурий ижро бюросининг Сирдарё туман бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилган.
Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор корхонадан 6 нафар ишчи ходимларга жами 50,6 млн. сўм иш ҳақлари тўлиқ ундирилиб, ижро ҳужжатларининг ижроси амалда таъминланган. Бу борадаги тадбирлар давом эттирилмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар