
Тошкент вилояти Чиноз туманида ука ўз опасини ўлдириб, 7 кун уйда сақлади. Бу ҳақда “Миллар” дастурида хабар берилди.
Айтилишича, ҳолат 14 февраль куни Тошкент вилояти Чиноз туманида содир бўлган. Ука ўз опасини ўлдиргани ҳақида дўстларига телефон қилиб айтган. Дўстлари ҳазиллашяпти, деб ўйлаб, унинг уйига келган. Бироқ ростдан у опасини ўлдириб қўйган бўлган. Шундан сўнг улар ИИБ ходимларига хабар берган.
Марҳума 1995 йилда, укаси эса 1999 йилда туғилган. Унинг қўшнилари мурда бир ҳафта уйнинг балконида сақланганини айтган. Йигит опасини пичоқлаб ўлдиргач, мурдани гиламга ўраб қўйган.
Қўшниларнинг сўзларига кўра, йигит ҳам, уларнинг онаси ҳам яхши хулқли бўлган. Марҳума аёл 2 фарзанди билан ажрашиб, қизлик уйида онаси ва укаси билан яшаган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар