
Мажбурий мижро бюросининг Сўх туман бўлим иш юритувига судининг қарорига асосан «Х.Х.»хусусий фирмаси раҳбаридан «Агро банк» АТБ Фарғона вилояти Сўх тумани филиали фойдасига 765 млн сўм кредит қарзини ундириш, ундирувни қарздорга тегишли мулкларга қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган ва ижро иши қўзғатилган.
Қарздорга берилган ихтиёрий муддатда қарздорлик бартараф этилмаганлиги сабабли, ижро ҳаракатлари давомида жамиятга тегишли 1 та трактор ва 1 та автотранспорт воситаси хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилди.
Келгусида мазкур мулклар электрон-онлайн аукцион савдоларида сотилиб, сотувдан тушган пуллардан мавжуд қарздорликлар қопланади.
Қарздор олган кредитини мунтазам тўлаб борганида, қишлоқ хўжалиги техникасига талаб ортиб бораётган бир пайтда техникасидан айрилмаган ва пиёда қолмаган бўлар эди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар