18:22 / 11.03.2025
400

Амалдорлар энди “маҳаллий” хизмат автомобилларида юришади

Амалдорлар энди “маҳаллий” хизмат автомобилларида юришади
Ўзбекистонда давлат мулозимлари президент топшириғи доирасида хизмат автомобили сифатида маҳаллий корхоналар томонидан сотиладиган автомобиллардан фойдаланишга ўтмоқда.

Хусусан, бош вазир Абдулла Арипов Mercedes-Benz ўрнига Chevrolet Malibu'дан фойдалана бошлаган. Буни ҳукумат раҳбарининг матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов тасдиқлади.

Унинг сўзларига кўра, Арипов 7 март куни видеоселектор йиғилиши ўтказиб, барча амалдорларга хорижий хизмат машиналаридан фойдаланишни тўхтатиш топшириғини берган. Амалдорларнинг бу қоидани бир неча ҳафтадан кейин жорий қилиш ҳақидаги таклифини бош вазир рад этгани айтилмоқда.

“Президентимиз берган барча топшириқларни сўзсиз бажаришимиз шарт, муҳокамага ўрин йўқ. Менга буни 20 мартдан ёки 1 апрелдан жорий қилайлик, деб таклиф беришяпти. Йўқ, унақаси кетмайди. Президентимиз топшириқ бердими, зудлик билан бажаришимиз шарт. Бу ҳукуматнинг асосий вазифаси”, – дея Ариповнинг селектордаги сўзларини келтирмоқда унинг матбуот хизмати.

Бекзод Ҳидоятовга кўра, бош вазир ўринбосарлари ҳам Malibu'дан фойдаланишга ўтган. Вилоятлар ҳокимларига эса эндиликда Tahoe, Traverse каби автомобиллар хизмат кўрсатмоқда.

Шунингдек, Сенат раиси Танзила Норбоева ва Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов ҳам Tahoe'да юрибди.

Амалдорлар аввал фойдаланган “иномарка”лар E-auksion платформаси орқали сотувга чиқарилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев 5 март кунги селекторда давлат идораларида хизмат транспортида юришни кескин қисқартириб, миллий автомобил ва миллий мебелга ўтиш зарурлигини айтганди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият