20:41 / 19.03.2025
151

Она 3 нафар фарзанди билан эрини уйига киритиб қўйилди

Она 3 нафар фарзанди билан эрини уйига киритиб қўйилди
Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан номулкий тусдаги ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Бунда асосий эътибор тарафларга суд қарорида кўрсатилган мажбуриятларни ўз вақтида таъминлаш, уларнинг бу борада ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган. Лекин айрим ҳолларда, қарздорлар мажбуриятларга маъсулиятсиз билан ёндашаётгани туфайли охир- оқибат иш мажбурий ижро ҳаракатларига бормоқда.

Хусусан, Бюронинг Чуст туман бўлими томонидан ҳам уйга киритиш билан боғлиқ ҳужжат ижроси таъминланди.

Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг 06.01.2025 йилдаги ҳал қилув қарорига кўра даъвогор М. С. нинг 3 нафар фарзанди билан туманидаги Қорақўрғон маҳалла фуқаролар йиғинидаги уйнинг 2 та хонаси ва бошқа ёрдамчи бинолардан фойдаланиш ҳуқуқи билан киритиб қўйиш белгиланган.

Лекин, қарздор ижро муддатида мажбуриятни бажармагани учун ижро ҳаракатлари олиб борилди. Давлат ижрочиси ҳамда тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатларидан сўнг келин фарзандлари билан уйга киритиб қўйилиши таъминланди.

Шу билан амалда ижро ҳужжати тамомланди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият