
Рамазон ойи – меҳр-оқибат, кечиримлилик ва саховат фасли. Бу ойда инсонлар бир-бирларига нисбатан янада эътиборли бўлишади, ўзаро адоват ва келишмовчиликларни унутишга ҳаракат қилишади.
Хусусан, Фуқаролик ишлари бўйича суднинг қарздор М.С.дан ундирувчи фойдасига фарзандининг таъминоти учун алимент ундириш белгиланган ижро ҳужжати бюронинг Зарбдор тумани бўлимига келиб тушган.
Ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочиси томонидан тарафларнинг қонунчиликдаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари билан бир қаторда оила муқаддас даргоҳлиги, шошма-шошар қарорлар чиқармаслик ва фарзандларнинг бахти учун эр-хотин бир оила бўлиб яшашлари тушунтирилди.
Рамазон ойининг файзи ва ижрочининг саъй-ҳаракатлари туфайли эр-хотин ярашиб, ижро ҳужжатини қайтариб олиш учун мурожаат қилишди ва ижро ҳужжати ундирувчига ижросиз қайтарилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар