23:56 / 27.03.2025
59

Рамазон ойида фарзанд онаси тарбиясига олиб берилди

Рамазон ойида фарзанд онаси тарбиясига олиб берилди
Мажбурий ижро бюросининг Яшнобод туман бўлимида Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг ижро варақасига асосан икки нафар фарзанди вояга етгунга қадар 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш иши ҳам мавжуд бўлиб, қарздор ота доимий равишда алимент пулларини ўз вақтида тўламаган ва одатда баҳоналар қилиб, МИБ давлат ижрочиларидан қочиб юрган эди.

Бюро ходимлари томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, қарздор отанинг бўлимга келиши таъминланган, қарздор отанинг алиментдан йиғилган қарздорлиги 9.561,1 минг сўмни ташкил қилган ва қарздорга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, судга юборилган.

Суд жараёнида қарздор ота 15 сутка маъмурий қамоқ жазосидан қўрқиб алимент пулларини шу заҳоти тўлаган. Шундан сўнг қарздор ота алимент пулларини тўламаслик мақсадида собиқ турмуш ўртоғидан бир нафар фарзандини олиб қўйиб 7 ой мобайнида онаси бағрига қайтармасдан турли баҳоналар билан кўриштирмаган ва фарзандига онаси ҳақида салбий фикр уйғотишга ҳаракат қилган, шундан сўнг чорасиз қолган она қонуний тарзда боласини қайтариб олиш мақсадида фуқаролик судига мурожаат қилган.....

Мажбурий ижро бюросининг Яшнобод туман бўлими иш юритувида, Фуқаролик ишлари Миробод туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор Х.Ф.дан ундирувчи Х.М. фойдасига 20.10.2017 йилда туғилган болани она тарбиясига олиб бериш белгиланган.

Мазкур ижро иши 27.02.2025 йилда бўлим иш юритувига келиб тушган бўлиб, қарздор отага нисбатан 15 кунлик ихтиёрий муддат берилган ва ҳуқуқий оқибатлари тўлиқ тушунтирилган. Олиб борилган ҳуқуқий тушунтиришдан тегишли хулоса чиқармаган ота болани ўз ихтиёри билан собиқ турмуш ўртоғига беришни хоҳламади.

Шундан сўнг, олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, вояга етмаган фарзанд она тарбиясига олиб берилди ҳамда мазкур ижро иши тамомланди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият