17:30 / 01.04.2025
497

Қўқонда 18 йиллик турмушдан сўнг "келиннинг" сарполари МИБ орқали олиб берилди

Қўқонда 18 йиллик турмушдан сўнг "келиннинг" сарполари МИБ орқали олиб берилди
Қўқон шаҳрида 18 йиллик турмушдан сўнг эри-хотиннинг жиддий сабабларсиз ажралиши ва ўзига қадрли бўлган хонадонидан, балки биргаликда ишлаб топган буюмларни ўртада бўлиниши ва ундирилиши ҳақида сўз боради.

Мажбурий ижро бюроси Қўқон шаҳар бўлими иш юритувида, Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг ижро варақасига асосан жавобгар Б.Б. томонидан даъвогар С.Б. фойдасига 12 турдаги мулкларни олиш белгиланган бўлиб, жавобгарга бир неча маротаба огохлантириш берилган бўлсада, суд қарорини ихтиёрий бажармаганлиги сабабли, мажбурий ижро ҳаракатлари давлат ижрочилари томонидан олиб борилди.

Натижада мажбурий ижро ҳаракатлари давомида даъвогарнинг мулклари давлат ижрочилари томонидан олиб берилди. Шунингдек, ижро ҳужжати “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддасига асосан амалда тамомланди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият