Қамчиқ довонида Ҳонда автомобили хандаққа қулаб тушди (видео)

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, ҳайдовчи А373 автомобил йўлининг “Тошкент—Водий” йўналишида ҳаракатланиб келаётган бўлган. У бошқарувни йўқотиб йўл четидаги тўсиққа урилган ва уни кесиб ўтиб хандаққа тушиб кетган.
Бу ҳақида “Қамчиқ” махсус-қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасига хабар келиб тушганидан сўнг қутқарув отряди зудлик билан воқеа жойига борган ва ҳайдовчини қутқариб олган. Сўнг махсус техникалар ёрдамида автомобил хандақдан олиб чиқилган.
Таъкидланишича, автомобилда ҳайдовчидан бошқа ҳеч бўлмаган ва у жароҳат олмаган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Бу ҳақида “Қамчиқ” махсус-қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасига хабар келиб тушганидан сўнг қутқарув отряди зудлик билан воқеа жойига борган ва ҳайдовчини қутқариб олган. Сўнг махсус техникалар ёрдамида автомобил хандақдан олиб чиқилган.
Таъкидланишича, автомобилда ҳайдовчидан бошқа ҳеч бўлмаган ва у жароҳат олмаган.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…