date
views 201

Хоразмда дипломфурушлар қўлга олинди

Хоразмда дипломфурушлар қўлга олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиариқ тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро Д.М. фуқаро Д.И.нинг ишончига кириб, унга Урганч давлат университети томонидан берилган академик таътилини тўғрилаб, диплом олиб бериши эвазига 900 АҚШ доллари ва 1,3 млн сўмни таниши М.Я. орқали олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, терговга қадар текширув давомида фуқаро Д.М. фуқаролар Б.О. ва А.Б.ни алдаб, уларнинг Қозоғистон Республикаси университетидаги ўқишини гўёки Қирғиз Республикасидаги халқаро университетга кўчириб, ушбу таълим муассасасини тугатганлиги ҳақида сохта диплом тайёрлаб бериб, эвазига уларнинг жами 4 800 АҚШ долларини қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш), 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хоразмда дипломфурушлар қўлга олинди