
Хоразм вилояти Ҳазорасп туманида жойлашган 3 қаватли савдо дўконида ёнғин юз берди, деб FVV.uz хабар берди.
Маълумотларга кўра, 17 апрель куни соат 16:04 да “Темирчи Маскан” маҳалласидаги дўконда ёнғин бошланган.
Ёнғин-қутқарувчилар соат 16:11 да воқеа жойига етиб борган ва 16:39 да ёнғинни ўраб олишга муваффақ бўлган. Тўлиқ ўчириш соат 17:10 да якунланган.
Савдо дўконининг 280 квадрат метр қисми — том қисми, шифти, ички қисми ва жиҳозлар ёниб зарарланган.
Бироқ тезкор ҳаракатлар туфайли 200 квадрат метр майдон сақлаб қолинган.
Энг муҳими — инсонлар орасида жабрланганлар йўқ. Ҳодиса жойига 5 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 та ёрдамчи сув ташиш техникаси жалб этилган.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва кўрилган зарар миқдори ўрганилмоқда.
Сиз нима деб ўйлайсиз — савдо объектларида ёнғин хавфсизлигига етарлича эътибор қаратилаяптими? «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар