
Тошкент халқаро аэропортида Истанбулдан келган йўловчининг юкини текшириш пайтида божхона ходимлари томонидан антиквар китоблар аниқланди, деб "Podrobno.uz" хабар берди.
“Тошкент-АЭРО” мажмуаси матбуот хизмати маълум қилишича, йўловчининг шахсий буюмлари орасида араб ёзувидаги икки қадимий нашр топилган. Улардан бири катта ҳажмдаги, жигарранг чарм муқовадаги китоб бўлиб, иккинчиси эса қизил рангли муқовага эга кичик нашр ҳисобланади.
Дастлабки мутахассислик баҳосига кўра, ушбу китобларнинг умумий қиймати тахминан 320 миллион сўмни ташкил этмоқда.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Божхона органлари китобларнинг келиб чиқиши ва маданий ҳамда тарихий бойликларни олиб кириш қоидаларининг бузилган-бузилмаганини ўрганмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар