Зангиотадаги гилам дўконида йирик ёнғин содир бўлди

Зангиотадаги гилам дўконида йирик ёнғин содир бўлди
Фото: Видеодан кадр
26 апрель куни тахминан 9:00 ва 10:00 лар оралиғида Тошкент вилояти Зангиота тумани «Олим полвон» маҳалласи гилам дўконида йирик ёнғин юзага келди. Ёнғин оқибатида пайдо бўлган қора тутунлар бутун Тошкент шаҳридан кўринмоқда.

ФВВнинг хабар беришича, айни вақтда 7 та ёнғин-қутқарув экипажи ёнғин жойига етиб бориб, айни вақтда уни бартараф қилмоқда.

«Вазият тўлиқ назоратда. Рўй берган ёнғин жойига ФВВнинг барча керакли куч-воситалари жалб этилган. Ҳозирда ёнғин кўлами қисқариб бормоқда. Айни вақтга кўра, тан-жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади. ФВВ раҳбарияти ёнғин жойига етиб борган», дейилади ФВВ баёнотида.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар