date
views 230

Хоразмда мактаб директори сочини ўрмаган ўқувчи қизни калтаклади

Хоразмда мактаб директори сочини ўрмаган ўқувчи қизни калтаклади
Хоразм вилоятида мактаб директорининг дарс вақтида синф хоналарда бирига кириб, ўқувчи қизни калтаклагани акс этган тасвирлар бўйича вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Аниқланишича, ҳолат 7 апрел куни Қўшкўпир туманидаги 14-сонли мактабда содир бўлган. Мактаб директори дарс вақтида 11-синф хонасига кириб, бир неча қизларни сочини йиғмаганлиги сабабли уларнинг сочидан тортиб, танбеҳ беради ва бунинг ортидан уларнинг бири билан жанжаллашиб кетади.

Идора хабарида ҳолат юзасидан мактаб директори ваколатли ташкилотлар томонидан маъмурий жавобгарликка тортилгани, шунингдек, унга педагогга хос бўлмаган ҳаракатлари учун ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланилгани маълум қилинган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хоразмда мактаб директори сочини ўрмаган ўқувчи қизни калтаклади