
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистоннинг 2030 йилгача бўлган миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича “йўл харитаси”га кўра, уй-жойга муҳтож шахсларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ҳамда эҳтиёжманд аҳолига ижтимоий уй бериш тизимини такомиллаштириш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи таклифлар ишлаб чиқилади:
- ижтимоий уйда яшаётган ҳар бир оилани маҳалладаги ижтимоий ходим ва ҳоким ёрдамчиси томонидан комплекс баҳолаш;
- фақат меҳнатга лаёқатли аъзолари бўлмаган ҳамда “камбағал оилалар реестри”да турган оилаларга ижарага ижтимоий уй-жой бериш;
- камбағал оилаларнинг меҳнатга лаёқатли аъзоси ишлаш шарти билан уйни ижара олиш харажатларини қоплаб бериш;
- камбағалликдан чиққан оилаларнинг ипотекасига махсус субсидия шартларини қўллаш;
- кўп қаватли уй-жойларининг бир қисмини ижтимоий уй-жой фондига ўтказиш.
Ишлаб чиқилган таклифлар Вазирлар Маҳкамасига киритилади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
 Enter
 Хато топдингизми? 
 Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
 