
Фото: "Дунё" АА
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг маслаҳатчиси Мунира Аминова Австрия элчиси Матиас Радостич билан учрашув ўтказди.
ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг асосий масалалари, жумладан, сиёсий мулоқот, иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, сармоявий лойиҳалар, таълим дастурлари, шунингдек, меҳнат миграцияси соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, томонлар виза тартибини соддалаштириш, техник ва грант ёрдами ҳажмини ошириш, икки томонлама тадбирларни ташкил этиш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.
Учрашув иштирокчилари муносабатларнинг ижобий динамикасини қайд этиб, ҳамкорликни, жумладан, бўлажак икки томонлама тадбирлар доирасида янада ривожлантиришга тайёр эканликларини билдирдилар.
Ўзбекистон Ташқи ИшларАвстрия ЭлчисиИкки Таронлама ҲамкорликСиёсий МулоқотМеҳнат МиграциясиВиза Тартиби Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар