
Бугун, 1 май куни Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Қўшбеги кўчасида жойлашган Яккасарой кичик саноат зонаси ҳудудидаги Синтепон ишлаб чиқариш цехида ёнғин рўй берган.
Бу ҳақда соат 07:01 да ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, ёнғин -қутқарув экипажлари соат 07:04 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин 07:45 да ўраб олинган ва соат 08:09 да ўчирилган.
ФВВ маълумотига кўра, ёнғин бартараф этилгандан сўнг, жойни ўрганиш давомида икки нафар фуқаронинг жасадлари аниқланган. Шунингдек, 5 нафар фуқаро тан жароҳати билан шифохонага юборилган.
Ёнғин ишлаб чиқаришда технологик жараённи бузилиши натижасида юзага келганлиги тахмин қилинмоқда.
Ёнғинни бартараф этишга 11 та асосий, 6 та махсус турдаги ёнғин ўчириш техникалари жалб этилган. Ёнғин натижасида цехнинг тахминан 700 кв.м майдонда томи, шифти ва маҳсулотлари ёниб зарарланган.
Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Воқеа жойига ФВВ раҳбарияти, Тошкент шаҳар ФВБ бошлиғи ва туман ФВБ раҳбар ходимлари ИИБ, ССБ, прокуратура масъул ходимлари чиқишган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.