date
views 510

Тақиқлар ҳозирда бекор қилинган

Тақиқлар ҳозирда бекор қилинган
Жорий йилнинг 30 апрель куни ижтимоий тармоқларда Мажбурий ижро бюросининг Пайариқ туман бўлими томонидан "Фуқаро Н.И. электрон онлайн-аукцион орқали харид қилган бир нечта ер участкалари ҳозирги кунга қадар унинг номига расмийлаштириб берилмаётгани тўғрисида" хабарлар тарқалди.

Аниқланишича, Пайариқ тумани Ҳокимлигидан жами 4 та ижро ҳужжати бўйича фуқаролар ва МЧЖ фойдасига 1 млрд. 358 млн. сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Пайариқ туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва тегишли тартибда ижро ишлари қўзғатилган.

Ушбу ижро ишлари юзасидан ижро ҳаракатларини таъминлаш мақсадида "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида" ги Қонуннинг 21-моддасига асосан Ҳокимлик тасарруфидаги кўчмас мулкларга тақиқ солинган.

Фуқаро Н.Саъдуллаев жорий йилнинг 18 апрель куни Мажбурий ижро бюроси Пайариқ туман бўлими бошлиғи номига ёзган мурожаатига асосан “e-auksion” орқали сотиб олинган Ҳокимлик тасарруфидаги ер майдонларига нисбатан қўйилган тақиқларни бекор қилиш юзасидан мурожаат қилган.

Ушбу мурожаат Бюронинг Пайариқ туман бўлими томонидан кўриб чиқилиб, жорий йилнинг 19 апрель куни қаноатлантирилган ва мулкларга қўйилган тақиқлар бекор қилинган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тақиқлар ҳозирда бекор қилинган