
Машҳур хонанда Mуниса Ризаева ўз уйида қандай муҳит ҳукмрон эканлиги, хизматчилар билан муносабати ва шахсий тамойиллари ҳақида самимий фикр билдирди. Хонанда ижтимоий тармоқда тарқалган суҳбат давомида уйида неча киши ишлаши, улар билан қандай муносабатда эканини очиқ айтди.
“Бу бизнинг ошхонамиз, бу ерда овқат тайёрланади”
Суҳбат давомида Муниса Ризаева:
“Бу бизнинг ошхонамиз, бу ерда овқат тайёрланади”, — деб, камерага ошхонасини кўрсатди.
Ундан “Нечта ошпаз бор?” деган савол сўралганда, у шундай жавоб берди:
“Уйимизда 2 та ошпаз бор. Улар навбат билан ишлашади — бир кундан алмашишади. Шунингдек, 3 нафар болага қарагувчи нянка ва 2 нафар умумий уй хизматчилари бор.”
“Улар уйимизда бирга яшайди, ҳаммамиз бир оиламиз”
Хонанда хизматчилар ҳақида жуда самимий фикр билдирди:
“Улар шунчаки ишчи эмас. Улар уйимизда бирга яшайди. Улар бизга қарайди, биз эса уларни оиламиз деб биламиз. Мен ҳаммани тенг кўраман, бирдек ҳурмат қиламан ва яхши кўраман.”
“Яқинмиз, лекин субординация бор”
Хизматчилар билан жуда яқин бўлгани сўралганда, Муниса Ризаева: “Ҳа, яқин бўлиб кетганмиз".
“Бу минус эмасми?” деган саволга жавобан:
“Ҳа, баъзида бу минусга айланиши мумкин. Лекин бизда субординация сақланади. Агар бу чегара бузилса — хайрлашамиз.”
Zamin.uz таҳририяти Муниса Ризаеванинг меҳнаткаш жамоасига нисбатан инсоний, самимий муносабатини ижобий баҳолайди. Маданият ва ҳурмат устувор бўлган муҳит ҳар қандай катта шахсиятни янада улуғлайди.
Хонанданинг бу сўзлари нафақат мухлисларга қизиқ, балки оиладаги ишчи-мулозимларга бўлган муносабатга ҳам ибрат бўлади.
Муниса РизаеваХизматчилар билан муносабатОилавий муҳитОшхонада овқатЯқинлик ва субординацияИжобий муносabat Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар