date

Қарздорлик сабабли, кўчмас мулк бой берилди

Қарздорлик сабабли, кўчмас мулк бой берилди
Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Алоҳида муҳим ижро ишларини ижро этиш шуъбаси иш юритувида бўлган, Беруний туманлараро иқтисодий судининг 20.03.2024-йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор "N.ABS. S" МЧЖдан АТ “Миллий банк” фойдасига жами 16 118 321,6 минг сўм ундириш, ундирувни гаров мулки бўлган, Тўрткўл тумани, Шарқ кўчасида жойлашган қиймати 12,1 млрд. сўмлик маъмурий бино ва бино ичидаги ишлаб чиқариш ускуналарига қаратиш қаратиш белгиланган.

Бўлим давлат ижрочилари томонидан қарздорга ижро ҳужжати ижросини таъминлаш учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берилган ҳамда гаров мулки бўлган кўчмас мулклар тегишли тартибда хатлаб қўйилган.

Шунга қарамасдан, қарздор томонидан ижро ҳужжати талаби ихтиёрий равишда бажарилмаганлиги сабабли, хатланган кўчмас мулклар электрон онлайн-аукцион савдо майдончаси орқали сотувга чиқарилган.

Жорий йилнинг апрель ойида ўтказилган аукцион савдоларида сотувга чиқарилган бино харидор топилмаганлиги сабабли сотилмаган.

Шунда ушбу мулклар қарздорлик эвазига ундирувчи АТ “Миллий банк” балансига ўтказиб берилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қарздорлик сабабли, кўчмас мулк бой берилди
LiveInternet