Икки яшар хитойлик қизча кир ювиш машинасига тиқилиб қолди (Видео)


Хитойнинг шимоли-ғарбий қисмида икки яшар қизча уйдаги кир ювиш машинасида ўйнашни лозим топди ва оқибатда унга тиқилиб қолди. Бу ҳақда Кун нашри хабар бермоқда.
Унинг ота-онаси зудлик билан қутқарувчиларга мурожаат этиш ниятида ўт ўчирувчиларни ёрдамга чақирди. Улар қизчани кир ювиш машинаси “чангали”дан озод қилгунларича, 20 дақиқа ўтди.
Қизча жароҳат олмади.






























Изоҳлар 0
…