date

Даъвогардан давлат божи ундирилди

Даъвогардан давлат божи ундирилди
Мажбурий ижро бюросининг Хоразм вилояти бошқармаси иш юритувига қарздор А.Б.дан давлат фойдасига 34 млн. 539,8 минг сўм бож ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг ижро варақасига кўра, даъвогар А.Б.нинг собиқ турмуш ўртоғи жавобгар Ж.А.га нисбатан уй-жойни умумий мулк деб топиш ва улушларни белгилаш ҳақидаги даъво аризаси юзасидан юритилган фуқаролик иши бўйича давлат божи ундирилиши белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ҳуқуқий тушунтиришлар натижасида қарздор А.Б. томонидан 34,5 млн. сўм миқдоридаги давлат божи тўлиқ ундирилиб давлат фойдасига йўналтирилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Даъвогардан давлат божи ундирилди