date

Тошкентдан Чорбоғга автобус қатнови йўлга қўйилади

Тошкентдан Чорбоғга автобус қатнови йўлга қўйилади
Машинасозлар метроси – Чорбоғ йўналишида 1 июлдан бошлаб автобус қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, йўналишга MAN РR3 русумли туристик автобуслар бириктирилади. Ушбу автобуслар 47 та ўриндиқли, шинам ва кондиционерлар билан жиҳозланган.

Йўналишда йўлкира нархи 25 минг сўмни ташкил этади. Биринчи қатнов “Машинасозлар” метроси бекатидан ҳар куни соат 06:00 да бошланади. Қатновлар ҳар 1,5 соатда амалга оширилади.

Қатнов вақти 1 соат 30 дақиқани ташкил этади. Сўнгги қатнов соат 20:30 да Чорбоғ томондан амалга оширилади ва соат 22:00 да Машинасозлар метросида тугатилади.

Йўналишдаги автобуслар ўз ҳаракатини Машинасозлар метросидан бошлаб, Махтумқули кўчаси, Янги Ўзбекистон боғи, Ҳожикент мавзеси, Чиноркент маскани орқали Ҳумсон қўрғонигача ҳаракатланади.

Йўналишда нақд пулда ва банк карталари орқали тўлов амалга ошириш имконияти мавжуд.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентдан Чорбоғга автобус қатнови йўлга қўйилади