
Меҳнатобод маҳалла фуқаролар йиғинида яшаётган Фарходжондан 44 600 000 сўм миқдоридаги алимент қарзи тўлиқ ундирилди. Ушбу натижа Мажбурий ижро бюросининг тинимсиз ҳаракатлари ва қатъиятлилигининг самарасидир.
Фарходжонни кўп марта огоҳлантиришларга қарамасдан, қарздор ўз фарзандларининг таъминоти учун белгиланган алимент пулларини тўлаб бермаган. Бу эса болаларнинг ҳаёти ва таълимига жиддий таҳдид солган. Масъулиятсиз отанинг ҳаракатлари натижасида унинг фарзандлари моддий қийинчиликларга дуч келган, уларнинг келажаги хавф остида қолган эди.
Мажбурий ижро бюроси ходимларининг қатъияти ва профессионал фаолияти туфайли вазият ўзгарди. Қарздор билан олиб борилган мураккаб музокаралар, қонун доирасидаги барча чора-тадбирлар натижасида ниҳоят, 44 600 000 сўм миқдоридаги алимент қарзи тўлиқ ундирилди. Бу пуллар болаларнинг таъминоти, таълими ва келажаги учун йўналтирилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар