
Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон президенти сайловида ғалаба қозонгани билан табриклади. «Сизни Ўзбекистон Президенти лавозими билан чин юракдан табриклайман», - деб ўтган Алиев.
Табрик матнида И.Алиев Ш.Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлангани муносабати билан чин дилдан қутлаган ва келгусида Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳар томонлама ва кўп қиррали ҳамкорлик янада мустаҳкамланишига ишонч билдирган.
Озарбойжон президенти Мирзиёевга мустаҳкам соғлик, хотиржамлик ва давлат ишларида муваффақият тилаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар