date

Ажралиш эркаклар учун суиқасд хавфини 5 баробарга оширар экан...

Ажралиш эркаклар учун суиқасд хавфини 5 баробарга оширар экан...
Ажралиш нафақат никоҳнинг тугаши, балки кўплаб эркаклар учун оғир психологик зарба, ҳаётдаги муҳим устунликларни йўқотиш ва жисмоний ҳолатда ҳам таназзулдир. Жаҳон бўйлаб 106 миллиондан зиёд эркак маълумотлари таҳлил қилинган янги тадқиқот натижалари буни яна бир бор тасдиқлади.

Олимларнинг аниқлашича, никоҳдан ажралган эркакларда ўз жонига қасд қилиш эҳтимоли никоҳда бўлганларга нисбатан камида 5 баробар юқори. Энг хавфли тоифа эса 35 ёшгача бўлган ёшлар ҳисобланади. Уларда ижтимоий алоқаларнинг узилиши, ёлғизлик ҳисси ва асосий ҳиссий кўмак манбаси – турмуш ўртоғини йўқотиш оқибатида хавф 9 баробаргача ортиши мумкин.

Муттахассислар бу ҳолатга фақат шахсий муаммо сифатида қарамаслик кераклигини таъкидлашмоқда. Чунки эркаклар кўп ҳолларда ички изтиробини беркитишга, руҳий оғриқни билдирмасликка урингани боис, улардаги қасд қилиш ҳолатлар кўпинча ҳеч ким билмаган ҳолда авж олади.

Тадқиқотда қайд этилишича, ажрашган эркаклар орасида руҳий саломатлик муаммолари, уйқу бузилиши, меъёрдан ортиқ ичкилик истеъмоли ва ишда пасайиш ҳолатлари кенг тарқалган. Бундан ташқари, уларга муносабатдаги салбий ижтимоий стереотиплар ҳам қўшимча босим сифатида таъсир қилмоқда.

Тадқиқот муаллифлари давлатлар ва жамоатчиликни эркакларнинг пост-ажрашув ҳолатидаги эҳтиёжларига жиддий эътибор қаратишга чақиришмоқда. Психологик кўмак, ижтимоий алоқа имкониятлари, эркакларга мўлжалланган қайта мослашув дастурлари ушбу муаммони юмшатишга ёрдам бериши мумкин.

Энг муҳими, одамлар ўртасидаги муносабат қандай якун топишидан қатъи назар, ҳар бир инсоннинг руҳий аҳволи – жамиятнинг саломатлик кўзгусидир. Айниқса, ажралиш сингари ҳаётий синовлар пайтида эркаклар эшитилиши, тушунилиши ва қўллаб-қувватланиши керак.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ажралиш эркаклар учун суиқасд хавфини 5 баробарга оширар экан...