Чирчиқда қум қазиб олган раҳбар 6 йилга қамалди

Чирчиқда қум қазиб олган раҳбар 6 йилга қамалди
Қисқача

Оққўрғон туман суди “Г.С” МЧЖ раҳбари С.И.ни Чирчиқ дарёсидан қум-шағал аралашмасини ноқонуний олиб чиққани учун умумий режимдаги колонияда 6 йилга озодликдан маҳрум қилди. 2024 йил 6 ноябрдан 7 ноябрга ўтар кечаси ўтказилган рейд давомида қум дарё муҳофаза ҳудудидан “Г.С” МЧЖга қарашли тош майдалаш сехига олиб кетилаётгани аниқланган. С.И.га давлат фойдасига катта миқдордаги зарарни қоплаш ва жарима тўлаш мажбурияти ҳам юклатилди.

Чирчиқда қум қазиб олган раҳбар 6 йилга қамалди

Тошкент вилоятининг Оққўрғон туман суди Чирчиқ дарёсидан қум-шағал аралашмасини ноқонуний равишда олиб чиққани учун “G.S” МЧЖ раҳбари С.И.га нисбатан суд ҳукмини чиқарди.

Маълумотларга кўра, 2024 йил 6 ноябрдан 7 ноябрга ўтар кечаси Экология ва иқлим ўзгариши бошқармаси, вилоят прокуратураси ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган рейд давомида дарё муҳофаза ҳудудидан қум ортилаётгани фош этилган.

Текширув натижасида, ушбу қум-шағал “G.S” МЧЖга қарашли тош майдалаш цехига олиб кетилаётгани маълум бўлган. Давлат инспекторлари табиатга етказилган зарарни ҳисоблаб, тегишли ҳужжатларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширган.

Судда С.И. Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбдор деб топилиб, умумий режимдаги колонияда 6 йил озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинди. Шу билан бирга, давлат фойдасига катта миқдордаги зарарни қоплаш ва жарима тўлаш мажбурияти юклатилди.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 1 майдан бошлаб Чирчиқ дарёси ўзанида норуда материаллар қазиб олишга чексиз мораторий жорий этилган. Экология вазирлиги ушбу қонун талабларига қатъий амал қилиш ва қонунбузарликлар учун жавобгарлик муқаррар эканини яна бир бор таъкидламоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар