Декабрь охирида шу йилнинг май ойида вафот этган Ўзбекистон Халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллиги кенг [leech=https://]нишонланади[/leech]. Бу ҳақдаги қарор 7 декабрь куни Президент в. б. Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланди.
Ҳужжатда қайд этилишича, ўзбек адабиёти ва маданияти ривожига унутилмас ҳисса қўшган атоқли шоир ва адиб, таниқли давлат ва жамоат арбоби, Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов ижодий мероси ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш борасидаги улкан аҳамиятга эга.
Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган тадбирлар доирасида унинг ўзбек тилидаги «Сайланма» асарлари, инглиз ва қорақалпоқ тилларига таржима қилинган шеърий тўпламлари чоп этилади. Бундан ташқари, шоир ҳайкали ўрнатилиб, унинг ҳаёти ва ижодига бағишланган ҳужжатли фильм тайёрланади.
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Эркин Воҳидов ижодининг маънавий ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти» мавзусида илмий конференция бўлиб ўтади.
Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар, умумий ўрта таълим муассасалари, ҳарбий қисмлар, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда таниқли адиб ва олимлар, санъаткорлар иштирокида учрашувлар, адабий кечалар ташкил этилади.
Республика театрларида Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов асарлари асосидаги спектакллар қайта саҳналаштирилади.
Декабрнинг охирги ўн кунлигида Ўзбек Миллий академик драма театрида шоир таваллудининг 80 йиллигига бағишланган адабий-бадиий хотира кечаси ўтказилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди