National Geographic журнали 2016 йилнинг ёввоий табиат манзарасини тасвирга тушурувчи фотосуратчисини аниқлади. У франциялик фотосуратчи Грег Лёкер бўлди. Фотограф National Geographic экспедицияси билан бирга Галапагос оролларига 10 кунлик саёҳат қиладиган бўлди. Қуйида тақдимотда муносиб деб топилган энг зўр фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин.
1. «Сардинлар» — бош совринга, шунингдек, «Жой» ва «Ҳаракат» йўналишлари бўйича биринчи ўринга лойиқ кўрилди. Сардинлар дельфин ва балиқчи қушларнинг қурбонига айланишади.
2. «Медузали таом». «Ҳаракат» йўналиши ҳакамлари томонидан махсус танланган. Фотосуратчи Скотт Портелли.
3. «Қарға балиқчи уккини кузатиб бормоқда». «Жониворлар портрети» йўналиши ҳакамлари томонидан махсус танланган. Сурат Сингапурда, сентябрь ойи бошида суратга туширилган.
4. «Ҳаёт учун кураш». «Манзара» йўналиши бўйича биринчи ўрин. Фотосурат Нидерландияда тасвирга туширилган. Суратчи: Жейкоб Каптайн.
5. «Ёввоий муз майдон». «Манзара» йўналиши бўйича иккинчи ўрин. Италияда, қишнинг биринчи кунида тасвирга туширилган.
6. «Мағрур она». «Жониворлар портрети» йўналиши бўйича иккинчи ўрин. Флориданинг чучук сувли кўлида тасвирга туширилган. Она балиқ ўз болалари билан.
7. «Facebook штаб-квартираси ёнида». «Атроф-муҳит муаммоси» йўналиши бўйича иккинчи ўрин. Сан-Франциско бўғзида суратга туширилган. Суратчи: Крис Маккэн.
8. «Тупик студияси». «Жониворлар портрети» йўналишида учинчи ўрин. Ёмғирдан паналаб дам олаётган қуш Уэльснинг Скомер оролида тасвирга туширилган.
9. «Пляждаги ўрмон ёнғини». «Экологик муаммолар» йўналишида ҳакамлар томонидан махсус танланган. Сурат Сон-Серра пляжида тасвирга туширилган.
10. «Ҳаёт ва ўлим». «Экологик муаммолар» йўналиши бўйича биринчи ўрин. Оқ айиқнинг Шпицберген шимолида ётган жасади. Айиқнинг нима сабабдан ўлгани маълум эмас.
11. «Заҳарланиш». «Экологик муаммолар» йўналиши бўйича учинчи ўрин. Суратда кўз учун ишлатиладиган косметик воситаси (подводка) таркибидаги пластикларнинг катталаштирилган кўриниши. Сурат Буюк Британиянинг Фалмут университетида тасвирга туширилган.
12. «Тинч океани бўрони». «Манзара» йўналиши бўйича учинчи ўрин. Сурат 2016 йилнинг июнь ойида туширилган. Панама.
13. «Америка гуллари». «Атроф-муҳит муаммоси» йўналиши бўйича ҳакамлар томонидан махсус танланган. Гренландиядаги АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари базаси. 1947 йил.
14. «Қушлар учишга ҳозирланмоқда». «Ҳаракат» йўналиши бўйича учинчи ўрин.
15. «Қорсиз, музсиз». «Экологик муаммолар» бўйича рағбатлантирувчи мукофотига сазовор бўлди. Айиқ Алясканинг Бартер-Айленд қирғоғида ўтирибди.
16. «Дўстлик фарқни билмайди». «Жониворлар портрети» йўналиши бўйича учинчи ўрин. Мадрид, Испания.
17. «Ҳаракат» йўналиши бўйича иккинчи ўрин. Табиат офати Колорадонинг Рей шаҳрига яқинлашмоқда.
18. «Жониворлар портрети» йўналиши бўйича биринчи ўрин. Махараштра штати, Ҳиндистон.
19. «Қувноқ яшил метеор». «Манзара» йўналиши бўйича ҳакамлар томонидан махсус танланган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди