date

Бунёдкорда 4 авто иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Бунёдкорда 4 авто иштирокида ЙТҲ содир бўлди

8 сентябрь куни, тахминан соат 13:30 атрофларида Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги Бунёдкор шоҳкўчаси 2-даражали йўлида йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди, деб шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълум қилди. Ҳодиса 4 та турли автомашинанинг тўқнашуви билан боғлиқ бўлиб, улар орасида 2 та Nexia-3, бир дона Lacetti ва ЗИЛ русумли юк машинаси ҳам бор.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳеч ким жабрланмагани ва инсон ҳаётига хавф йўқлиги қайд этилди. Аммо ҳодиса содир бўлган пайтда Бунёдкор шоҳкўчасида қисқа вақт ичида тирбандлик юзага келган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тезкор ҳаракатлар туфайли вазият жойида бартараф этилган.

Ҳозирда Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан мазкур ҳолат юзасидан аниқлаштирув ишлари олиб борилмоқда. Мутасадди идоралар ҳайдовчиларни яна бир бор эҳтиёткорликка ва белгиланган ҳаракат қоидаларига қатъий амал қилишга чақирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бунёдкорда 4 авто иштирокида ЙТҲ содир бўлди