date

Андижонда Nexia ҳайдовчиси мопед ва велосипедчини уриб юборди

Андижонда Nexia ҳайдовчиси мопед ва велосипедчини уриб юборди

Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида 4 сентябрь куни содир бўлган ҳолат маҳаллий аҳолини ташвишга солди. “Nexia-2” автомобили бошқарувчиси светофорнинг қизил чироғида тўхтамай йўлга чиқиб, йўл ҳаракати қоидаларини бузди ва натижада мопед ҳайдовчиси билан тўқнашди.

Тўқнашув шиддатли бўлиб, Nexia автомобил бошқарувини қисман йўқотди ва йўл четида ҳаракатланаётган велосипедчига ҳам урилди. Вилоят ЙҲХБнинг расмий маълумотига кўра, бу фожиали ҳолат D-137 йўлининг “Тешиктош–Ойим Қўрғонтепа–Ёрқишлоқ” бўлимида, аниқроқ қилиб айтганда 48-километрда рўй берган.

1996 йилда туғилган А.Қ. бошқарувидаги Nexia автомобил аввал мопедга, кейин эса велосипедчига урилган. Ҳодиса оқибатида мопед ҳайдовчиси Ш.А. ҳамда велосипедчи Б.Н. турли енгил тан жароҳатлари билан Қўрғонтепа туман шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига ётқизилди.

Ҳозирда мазкур фожиали воқеа юзасидан тергов ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Қоидабузар Nexia ҳайдовчисига нисбатан қонунчиликда кўрсатилган тартибда барча чоралар кўрилиши кафолатланмоқда. Ҳодисадан сўнг маҳаллий аҳоли ва йўл ҳаракати иштирокчилари эҳтиёткорликни янада оширишга чақирилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонда Nexia ҳайдовчиси мопед ва велосипедчини уриб юборди